Жеки Чаннинг қизи Этта У Чжолинь ўз жонига қасд этишга уринишдан сўнг касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Тайвань ОАВларига таяниб, Sina маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Этта Таиландга сафарини тўхтатиб, шошилинч Гонконгга қайтгани ва бу ерда касалхонага жойлаштирилгани билдирилмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тушкунликка берилган қиз ўзини ўлдирмоқчи бўлган.
Маълумот учун, Жеки Чан никоҳсиз фарзанди бўлган Эттани тан олмайди. Унинг онаси Элейн Нг 1990 йилда «Осиё гўзали» танловида ғолиб чиққанди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)