Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Абдуҳамид Халилов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«1 апрель тонг саҳар, соат 03:40 да қиз фарзандли бўлдим. Худога шукр, аёлим ҳам, қизалоғим ҳам соғ-саломат. Чақалоқнинг исмини Сора деб қўйишни ният қилиб турибмиз», — дейди Абдуҳамид Халилов.
Маълумот учун, Абдуҳамид Халилов ва Милена Мадмусаеванинг тўйи 2016 йил 25 апрелда бўлиб ўтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)