АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётларининг Суриянинг Раққа шаҳри яқинидаги аҳоли яшаш пунктига берган авиазарбалари натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, авиазарбалар Раққа шаҳридан ғарброқда жойлашган Хунейда аҳоли яшаш пунктига берилган. Жабрланганлар ва талафотлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида, Раққа шаҳри ИШИД террорчилик ташкилотининг Суриядаги норасмий пойтахти саналади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)