АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида Хитой раҳбари Си Цзиньпин бошчилигидаги делегация аъзолари учун хоналар етмади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Спайсерга кўра, Си Цзиньпин бошчилигидаги делегация Мар-а-Лагога таклиф этилди, бироқ ташкилотчиларда меҳмон делегация аъзолари сони туфайли хоналар етишмаслиги муаммоси юзага келди.
Шу туфайли барча делегация аъзолари учун яқин орадаги меҳмонхонадан жой банд қилишга тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп Мар-а-Лаго қароргоҳида Хитой раҳбари Си Цзиньпинни қабул қилгани, шу тариқа икки кунлик АҚШ—Хитой саммити бошлангани билдирилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)