Олий лига 5-туридан жой олган «Пахтакор» — «Металлург» ўйинида Damas автомобили ўйналиши маълум қилинганди. Бироқ Тошкент клуби ўйин бошланиши арафасида бу фикридан қайтди.
Бекобод клубига қарши ўйинни томоша қилиш учун мингта ҳам ишқибоз ташриф буюрмади. Шундан келиб чиқиб, Damas «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган келаси турда ўйналиши маълум қилинди. Ваҳоланки бу ҳақда клуб матбуот хизмати ўз расмий сайтида маълум қилмаганди.
Маълумот учун, «Пахтакор» клуби «Қизилқум»га қарши бўлиб ўтган 1-турда ҳам Damas ўйнаши керак бўлиб, бу ҳақда бир ҳафта жар солган, ўйин куни эса фикридан қайтганди. 5-турга келиб эса «Пахтакор» раҳбарияти фикридан стадионнинг ўзидаёқ қайтиб қўя қолди.
Изоҳ (0)