Ўзбекистонлик етти нафар боксчи Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Қирол кубоги—2017 мусобақасига жўнаб кетгани ва уларнинг барчаси саралаш босқичида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олгани ҳақида хабар қилганди.
Аҳамиятли томони, уларнинг бирортаси ҳам рақибига имконият қолдирмай, ҳар учала ҳакам эътирофига сазовор бўлган. «Sports.uz» Ҳасанбой Дўстматов, Жасур Латипов ва Исроил Мадримовнинг Таиланддаги жангларидан олинган видеолавҳаларни тақдим қилди.
-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов — Палам Карло (Филиппин) 3:0
-52 килограмм: Жасур Латипов — Критипак Дуангнут (Таиланд) 3:0
-75 килограмм: Исроил Мадримов — Кан Чиа Вей (Хитой Тайпейи) 3:0
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!