Жанубий Корея Республикаси прокуратураси мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хени иккинчи марта сўроқ қилишни бошлади. Бу ҳақда назорат бошқармаси вакили журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Терговчилар жамоаси тонгда собиқ давлат раҳбари сақланаётган Сеулдаги ‘Уиван’ изоляторига етиб келди», — дея таъкидлайди у.
Пак Кин Хени биринчи марта сўроқ қилиш жараёни 11 соат давом этган эди. Сўроқ давомида собиқ президент 13 та бандни ўз ичига олувчи барча айбловлар, жумладан, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, тамагирлик ва давлат сирларини ошкор қилиш мақсадида тил бириктириш айбларини инкор қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)