Санкт-Петербург метросидаги портлаш террорчилик билан боғлиқ вазият яхшиланмаётганини, барча МДҲ мамлакатлари террорчилик ҳужумларининг потенциал объекти эканлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Кўряпмизки, вазият, афсуски, яхшиланмаяпти. Бунга тасдиқ бўла оладиган энг ўринли далил — Санкт-Петербургдаги фожиали ҳодисалар. Террорчилик ҳаракати натижасида одамлар ҳалок бўлди, жабрланганлар кўп», — деди Путин МДҲ мамлакатлари хавфсизлик органлари раҳбарлари билан учрашувда.
«Биз биламизки, мамлакатларимизнинг ҳар бири, деярли ҳар биттаси, террорчилик ҳужумларининг эҳтимолий потенциал объекти ҳисобланади. Мамлакатларимиз учун бошқа таҳдидлар ҳам кўп», — деди президент.
Изоҳ (0)