2016 йилда кун кечириш учун зарур бўлган маблағнинг энг оз миқдоридан кам даромад оладиган россияликлар сони 2015 йилга нисбатан 1,5 фоизга ошиб, 19,8 миллион кишига етди, деб ёзади «Газета.ru» Россия Давлат статистикаси федерал хизматига таяниб хабар берди.
Камбағаллар улуши аҳоли умумий сонининг 13,5 фоизини ташкил қилди.
Шу билан бирга, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида аҳоли бошига ўртача даромад кун кечириш учун зарур бўлган маблағнинг энг оз миқдоридан 3,6 марта каттароқ бўлди ва ойига 35,97 минг рублни ташкил этди.
Изоҳ (0)