«Дунё гўзали—2009» мақоми соҳибаси Кайане Лопес Гибралтар мэрига айланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
30 ёшли Лопес Гибралтар тарихидаги энг ёш мэр бўлди. Маҳаллий ОАВлар уни, шунингдек, «дунёдаги энг гўзал мэр» деб атади.
«Гибралтар Буюк Британияга тегишли ва доим унинг бир қисми бўлиб қолади», — деди Лопес.
Бунгача қиз Гибралтар мэри Адольфо Канепанинг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Гибралтар мэри — маҳаллий парламент аъзолари томонидан тайинланадиган расмий лавозим. Унинг мажбуриятларига расмий маъмурий ишлар киради. Буюк Британиянинг денгиз ортидаги ушбу ҳудуди мэри маош олмайди.
Изоҳ (0)