5 апрель, чоршанба Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Росгвардия»нинг махсус бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида Марказий Осиё республикаларининг 6 нафар фуқароси террористик фаолиятда иштирок этганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.
Тергов қўмитасининг аниқлаштиришича, ҳозирги вақтда қўлга олинганларнинг Петербург метрополитенида юз берган теракт ижрочисига танишлиги ва алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 2015 йил ноябрь ойидан ҳозирги вақтгача Санкт-Петербург ҳудудида Марказий Осиёдан келган фуқароларни террористик йўналишдаги жиноятлар учун ёллаш ҳамда «Жабҳат ан-Нусра» ва ИШИД террористик гуруҳларига жалб қилиш билан шуғулланган.
Ҳозирги вақтда қўлга олинганларнинг қамалиши ва уларга нисбатан айблов эълон қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)