Пхеньян Қўшма Штатлар томонидан кичик бўлса-да провокация амалга оширилган тақдирда Жанубий Корея ҳудудидаги америкалик тажовузкорларни йўқ қилади. КХДР марказий газетаси «Нодон синмун» 5 апрель, чоршанба куни мазкур огоҳлантиришни эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
«КХДР ҳеч бир иккиланишсиз Жанубий Корея ҳудудидаги АҚШ агрессорларини нафақат кулга айлантиради, балки Америка базаларига огоҳлантирувчи зарба ҳам беради», — деб ёзади Корея Меҳнат партиясининг «Нодон Синмун» нашри.
Бундан ташқари, газета водород бомбаси, турли хилдаги ядро жанговар каллаклари, шунингдек, Корея намунасидаги қудратли воситаларга эга бўлган КХДР исталган дақиқада АҚШни ер юзидан йўқ қилишга қодир эканлигини таъкидлайди.
КХДР 13 мартдан буён ўтказилаётган Америка—Жанубий Корея Key Resolve штаб-қўмондонлик ўқув машғулотларига кескин муносабат билдирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)