Сурия армияси мамлакатнинг Идлиб вилоятидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Reuters агентлиги ахборотига кўра, Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қуролдан фойдаланиш оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
«Биз Хон-Шайхун шаҳрида бирор кимёвий ёки заҳарли моддалардан фойдаланилганини тўлиқ рад этамиз, армиямиз ҳеч қачон бундай қуролларни қўлламаган ва бундан кейин ҳам қўлламайди», — дейилади Сурия армияси баёнотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!