Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кечаётган ҳарбий операциялар туфайли кўчиб кетишга мажбур бўлганлар сони 300 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти 4 апрель, сешанба куни маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Халқаро миграция ташкилотининг кузатувларига кўра, ўтган йилнинг 17 октябридан бошлаб Мосул ҳамда унга яқин ҳудудларни 304 152 одам тарк этган.
Ироқ ҳарбийлари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция Мосулни биргаликда озод қилиш операциясини 2016 йилнинг октябрида бошлаган, ҳозиргача шаҳарнинг шарқий қисми озод этилган.
Февраль ойининг ўрталарида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шаҳарнинг ғарбий қисмини озод қилиш бўйича операция бошланганини эълон қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!