Қозоғистонда 2016 йилда 12 та террорчилик ва зўравонлик акциясининг олди олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Нургали Билисбеков маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ».
«Афсуски, Қозоғистонда фожиали ҳодисалар ҳам юз берди ва биз бундан ўта жиддий хулосалар чиқардик. Давлат раҳбари кўрсатмасига биноан 2017—2020 йилларга мўлжалланган терроризмга қарши кураш бўйича янги давлат дастури ишлаб чиқилмоқда», — дея таъкидлади МХҚ раиси ўринбосари.
Нургали Билисбековга кўра, яқин орада мазкур дастурнинг ҳукуматда тақдимоти ўтказилади ва тасдиқланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!