Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко Санкт-Петербург метросига тушиб, иш жойига борди. Бу ҳақда «47news.ru» хабар бермоқда.
Вилоят раҳбари шу тариқа юз берган терактдан сўнг метрога тушишдан чўчиётган шаҳар аҳолисини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
Дрозденко эрталабки соат 8 атрофида «Чкаловская» бекатига тушди ва «Технология институти» бекатигача бориб, қурбонлар хотираси учун гуллар қўйди.
Губернатор Санкт-Петербургда эълон қилинган уч кунлик мотам кунлари имкон борича метрополитендан фойдаланиши билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)