Хакерлар КХДР билан кенг кўламли уруш бошланган тақдирда Жанубий Корея ва АҚШнинг биргаликдаги ҳаракатлари баён этилган 5027 махфий режасини қўлга киритди. Бу ҳақда KBS телеканалига Жанубий Корея ҳукуматидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ўтган йил сентябрида Шимолий Корея хакерлари эканлиги тахмин қилинаётганлар томонидан Миллий мудофаа вазирлиги ички тармоғига бузиб кирилган. Яқинда якунланган текширув давомида кўра, хакерлар қўлига тушган материалллар орасида 5027 оператив режаси ҳам борлиги аниқланди», — дейилади телеканал хабарида.
Мудофаа вазирлиги тармоққа бузиб кирилганлигини тан олди, бироқ жамоатчиликни муҳим маълумотлар чиқиб кетмаганлигига ишонтирмоқчи бўлди. Бироқ батафсил текширув хакерлар махфийликнинг энг юқори даражасидаги ҳужжатлар, жумладан, Шимолий Кореяга қарши жанговар ҳаракатлар режасини қўлга киритганлигини кўрсатди.
Ҳарбий прокуратура мудофаа вазирига текширув якунлари ҳақида маълум қилди. Ҳозирда махфий манбалар чиқиб кетганлиги учун жавобгарликка тортиладиган шахслар доирасига аниқлик киритилмоқда. Шунингдек, энди АҚШ ва Жанубий Корея 5027 режасига жиддий ўзгартириш киритишига тўғри келади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!