Франциянинг қазиб олиш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринда турадиган Total нефтгаз компанияси раҳбари Патрик Пуяннэ газни «энг қиммат ёқилғи« деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс« хабар бермоқда.
«Харажатларни камайтиришимиз лозим. Чунки бугунги кунда газ энг қиммат қазиб олинадиган ёқилғи.Уни транспорт орқали етказиш мушкул, логистика харажатлари кўмир ва нефтга қараганда кўпроққа тушади», — дея таъкидлади Патрик Пуяннэ Gastech 2017 конференциясидаги чиқиши чоғида.
Total бош директори бу борада жиддий иш олиб бориш ва ёқилғига харидорлар топиш учун янги бозорларни қидириш лозимлигини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!