Санкт-Петербург метросида содир этилган терактда гумон қилинаётган шахс Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилиб-ўсган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Дастлабки маълумотларга кўра, терактни Ўш шаҳрида 1995 йилда туғилган, ҳозирда Россия фуқароси бўлган Акбар Жалилов амалга оширган. Қўмита Россия махсус хизматлари билан алоқада бўлиб турибди», — дея таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Қирғизистон жануби куч тизимларидаги манбага кўра, Ўшдаги тегишли тузилмалар Санкт-Петербург метросидаги терактнинг эҳтимолий ижрочиси билан боғлиқ барча маълумотлар, жумладан, миллати, яшаш жойи, қариндош-уруғлари, қачон Россияга кўчиб ўтганини текширмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!