Санкт-Петербург метросида иккита портлаш юз берди. Бу ҳақда, «Интерфакс»га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, портловчи ускуналарнинг қуввати тротил эквивалентида тахминан 200—300 граммни ташкил этади.
Шунингдек, агентлик манбаларининг таъкидлашича, портлашлардан бири «Сенная майдони» бекатидаги вагонда юз берган.
Тахминларга кўра, бомбалар қўлбола тайёрланган ва зарарлантирувчи элементлар билан тўлдирилган бўлган.
Санкт-Петербург мериясидан маълум қилишларича, метродаги портлашлардан сўнг шаҳарнинг барча шошилинч хизматлари фавқулодда тартибда ишлашга ўтган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, портлаш оқибати камида ўн киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар тан жароҳати олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)