3 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Петербург метросидаги теракт қурбонлари сони 10 кишига етди. Петербург метросидаги теракт ижрочиси деб тахмин қилинаётган шахс суратлари ҳам эълон қилиб улгурилди.
2. Шавкат Мирзиёев 4—5 апрель кунлари Россияга сафар қилади. Петербургдаги теракт Шавкат Мирзиёевнинг Россия сафарига таъсир кўрсатмайди.
3. Эквадорда президент сайлови натижалари эълон қилингач, тартибсизликлар бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳукмрон «Мамлакат альянси» сўл блокидан номзод Ленин Морено 51,07 фоиз сайловчиларнинг овозларини тўплаган.
4. Давлат органлари мансабдор шахслари телевидение кўрсатувларида иштирок этади. Ўзбекистон Президентининг 27 март кунги қарори Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган.
5. Навоийда ер ости чиқинди контейнерлари пайдо бўлди. Металл ахлатдонлар ер остида 2 метр чуқурликда жойлашган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)