Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги фуқаролар мурожаатлари юзасидан ҳисобот бериб боришни йўлга қўйди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига ҳокимликка 6641 та мурожаат келиб тушди.Охирги 6 ой мобайнида мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашгани ва вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун 2 ҳоким ўринбосари ва 3 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги туфайли бир неча ходим туман прокуратураси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Туман ҳокимлиги ўз саҳифаси орқали амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафта ҳисобот бериб борилишига ишонтирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)