Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида янги манзилгоҳ қуришда имкон борича чекловларга амал қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур кўрсатмадан келиб чиқиб, ҳукумат аҳоли пунктлари майдонларини кенгайтиришда маълум даражада ўзини жиловлашга ҳаракат қилади. Бироқ бу қурилиш суръатлари сусайишини англатмайди.
The Washington Post нашрига кўра, бу Оқ уйнинг манзилгоҳлар қурилиши фаластинликлар билан ўртада тинчлик ўрнатилишида тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотири туфайли амалга оширилган мажбурий қадам бўлган.
Нетаньяху вазирларни АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрини «инобатга олиш» ва «тинчлик жараёнидаги олдинга силжишларни намойиш этиш» учун ўзини тута билишга чақирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)