Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатга келган қочоқларни катта шаҳарларга интилмаслик, қишлоқ туманларида жойлашишга чақирди. Бу ҳақда у ҳафталик видеомурожаатида тўхталиб ўтди, дея хабар беради «ТАСС».
«Кўпчилик катта шаҳарларга боришни исташини айтади, бироқ у ерларда уй-жой масаласи жуда қийин. Шу сабабли аҳолиси кам қишлоқ жойлари мавжуд минтақаларда жойлашишларини маслаҳат бераман. Биз биринчи галда Германияда қолиш ҳуқуқини қўлга киритган кишиларни бошпана билан таъминлаймиз», — дея таъкидлади Меркель.
Канцлер немисларни қочоқларга нисбатан «очиқроқ» бўлишга чақирди.
«Сурия, Ироқ, Шимолий Африка давлатлари ҳақида ўта кам биламиз. Уларни яхшироқ билиш, ниманидир ўрганиш имкониятидан фойдаланишимиз лозим», — деб хулоса қилди Германия ҳукумати раҳбари. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)