Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Uzbek Tigers — Astana Arlans тўқнашуви Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабаси билан якунига етди.
Куннинг тўртинчи жангида энг енгил вазндаги спортчилар рингга чиқди — Ҳасанбой Дўстматов ва Темиртас Жусупов. -49 килограммли боксчилар жангида ўзбекистонлик спортчи рақибидан ҳар учала рефери қарорига кўра устун келди — 3:0 (50:45, 49:46, 50:45).
Аввалроқ Элнур Абдураимов, Абдулҳай Шораҳматов ва Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибларига имконият қолдирмай, бир хилда — 3:0 ҳисобида муваффақият қозонган, Зухриддин Маҳкамов эса Антон Пинчукдан 0:3 ҳисобида енгилганди.
Маълумот учун, томонларнинг Қозоғистондаги учрашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келганди. Тошкентда эса шунинг акси такрорланиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган жамоа 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Маълумот учун, Uzbek Tigers бунга қадар Тошкентда Россия ва Хитой жамоаларини бир хилда — 5:0 ҳисобларида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)