БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ироққа мамлакатдаги гуманитар ҳолат билан танишиш мақсадида амалга оширган ташрифи давомида халқаро ҳамжамиятни Ироқ аҳолисига кўпроқ ҳамдард бўлиш ва уларга ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу билан бир вақтда, Антониу Гутерриш БМТда Ироқ аҳолисига кўмак бериш учун етарлича ресурс мавжуд эмаслигини қайд этди.
БМТ бош котиби ўзининг Ироқ шимолидаги шаҳарнинг ғарбини террорчилардан озод этиш операцияси олиб борилаётган ҳудудга қилган ташрифини «Мосул аҳолисига ҳамдардлик ташрифи» деб номлади.
«Бу одамлар жуда қаттиқ жабрланди ва жабрланишда давом этмоқда. Халқаро ҳамжамият томонидан катта ёрдам зарур. (Ироқ Курдистонининг) Минтақавий ҳукумати, нодавлат ташкилотлар, БМТ кўп ҳаракат қилмоқда, бироқ бизда ушбу одамларга ёрдам бериш учун зарур ресурслар йўқ», — дейилади Гутерришнинг Ироқ шимолидаги Ҳасан Шон лагерига амалга оширган ташрифи якуни бўйича ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)