Туркия «Фрот қалқони» операцияси якунига етганидан кейин ҳам, Сурияда «номаъқул тузилмалар» пайдо бўлишининг олдини олиш борасидаги ишларни давом эттиради. Бу ҳақда, Reuters’нинг хабар беришича, Туркия армияси баёнотида маълум қилинган.
«Биз миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, номаъқул тузилмалар пайдо бўлишининг олдини олиш... ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган операцияларимизни давом эттирамиз», — дейилади турк армияси баёнотида.
Аввалроқ Туркия раҳбарияти Сурия шимолида амалга оширилган «Фрот қалқони» операцияси муваффақиятли тарзда якунига етказилганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)