Шотландия раҳбарияти Буюк Британия бош вазири Тереза Мей номига мустақиллик борасида референдум ўтказиш учун расмий сўров юборди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Шотландияликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуқини таъминловчи сўров ҳужжатига Шотландия биринчи вазири Никола Starжен имзо чеккан.
Шотландия референдумни 2018 йилнинг кузи ва 2019 йил баҳори оралиғида ўтказиш ниятида. Буюк Британия расмийлари шотландларнинг бу сўровига рад жавоби бериши кутилмоқда.
Аввалроқ, Тереза Мей ҳозир Шотландия мустақиллиги масаласида янги референдум ўтказишнинг мавриди эмаслиги ҳақида фикр билдриган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)