Шу йилнинг 29 март куни Samsung компанияси Galaxy S8 ва S8 Plus янги смартфонларини тақдим этди. Компания вакиллари «маълумотларнинг муросасиз ҳимояси»ни ваъда қилган эди: одатий парол ва суратли-паролдан ташқари, смартфон бармоқ излари, кўз ҳамда юзни аниқлаш сканерлари билан жиҳозланган, деб ёзади TJournal.
Marcianotech тахаллусли видеоблогер смартфонларга бағишганлан Periscope сервисидаги жонли трансляция вақтида телефонни блокдан чиқаришда юзни аниқлаш функциясини алдаш мумкин-мумкинмаслигини текшириб кўрмоқчи бўлди.
Бунинг учун видеоблогер телефонларнинг бирида ўзини суратга олди ва уни Galaxy S8 нинг экранига текказишни бошлади. Marcianotech қурилма ҳимоясидан ўтиш учун суратни қандай масофада ушлаш кераклигини билолмай, 5 дақиқа давом этган тажрибадан сўнг охир-оқибат смартфонни блокдан чиқара олди.
Galaxy S8 ни ўрганиб чиққан аксарият ОАВ юзни аниқлаш тизими янги смартфоннинг энг кучсиз ҳимояси эканини таъкидлади. Журналистларнинг қайд этишича, ушбу муаммони Samsung компаниясидагилар ҳам билади: шу сабабли юзни скан қилиш ёрдамида Samsung Pay орқали харидларни амалга ошириб бўлмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)