Apple яқин орада илк бор Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Тайваннинг Wistron компанияси келгуси 1-1,5 ой мобайнида Бангалор шаҳридаги заводда iPhone 6 ва iPhone 6S ишлаб чиқаришга киришиши мумкин. Яна 3 ойдан сўнг заводда энг арзон модель — Apple SE тайёрлаш бошланади. Бангалорда лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш учун ҳозирлик деярли якунланди.
Экспертларга кўра, Хитойда сотув ҳажми камайиб бораётгани асносида Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқишга киришилиши Appleга харидор топишда ёрдам беради.
Маълумот учун, ўтган йили дунё бўйича смартфонлар сотуви 3, Ҳиндистонда эса 18 фоизга ошди.
Изоҳ (0)