Хакерлар Франция президенти Франсуа Олланднинг Facebook’даги саҳифасини бузиб кирди ва унга давлат раҳбарининг «истеъфоси муносабати билан уюштириладиган кеча»га таклифномани жойлаштирди. Бу ҳақда 30 март, пайшанба куни Europe1 радиостанцияси маълум қилди.
Жойлаштирилган эълонга кўра, тадбир 7 май куни 20:00 да Елисей саройида бўлиб ўтиши лозим.
BFMTV’нинг таъкидлашича, пост президентнинг саҳифасида бир соатга яқин турган, шундан кейин ўчириб ташланган. Хакерлик ҳужуми ортида «Франсуа Олланднинг истеъфоси учун» ҳаракати активистлари турганлиги тахмин қилинмоқда.
Францияда президентлик сайловлари 23 апрель ва 7 май кунлари бўлиб ўтади. Франсуа Олланднинг ваколатлари муддати 15 май куни тугайди.
Изоҳ (0)