Қуролланган жиноятчилар Мексиканинг Синалоа штати, Наволато муниципалитетида Al Jazeera телеканали суратга олиш гуруҳини тунаб кетди. Бу ҳақда штат прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Буюк Британия, Испания ва Мексика фуқаролари бўлган журналистларга тегишли қурилмалар ва улар ҳаракатланган автомобиль тортиб олинди.
«Жиноятчилар уларнинг паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа муҳим ҳужжатларини ҳам тортиб олган, бироқ ўзларига зиён етказмаган», — дейди Синалоа бош прокурори ўринбосари Хулио Сесар Романильо.
Маълумот учун, «Синалоа» наркокартели фаолият олиб борадиган штат Мексиканинг энг хавфли минтақаларидан бири ҳисобланади. Йил бошидан бери бу ерда 360 та қасддан қотиллик содир этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)