АҚШда American Airlines авиакомпанияси учувчиси «Даллас—Албукерке» йўналиши бўйлаб парвоз вақтида оламдан ўтди, дея хабар беради «Газета.ru».
Албукерке аэропорти вакилининг сўзларига кўра, капитан диспетчердан иккинчи учувчи учун тиббий ёрдам сўраган вақтида Boeing 737-800 лайнери белгиланган манзилдан 4 километр масофада бўлган.
Самолёт муваффақиятли қўнган, йўловчилардан ҳеч бирига шикаст етмаган. Авиакомпания вафот этган иккинчи учувчи — Уильям Грабснинг шахсини тасдиқлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)