Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби ва Мудофаа вазирлигига 1 апрелдан эътиборан Донбассда ўт очишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди.
«Коммерсантъ»нинг хабар беришича, бу ҳақда Украина президентининг матбуот котиби Святослав Сеголко Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Порошенко 16 март куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Киевга бўйсунмаётган Донбасс ҳудудлари билан юк ташиш алоқаларини тўхтатиш ҳақидаги қарорини амалга татбиқ этган эди.
Шундан сўнг кўп ўтмай Украина президенти қамал сабаб Донбасс устидан назорат тўла йўқотилганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)