Тошкентдаги Турин политехника университети маданият ва истироҳат боғлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшди. Бу ҳақда «Дарё»га ўқув юрти мутасаддилари маълум қилди.
Технопарк муҳандислари 4-босқич талабалари билан ҳамкорликда аттракцион учун 20 кишига мўлжалланган мини-автобус ҳамда локомотив ва 4 вагондан иборат поезд ишлаб чиқди.
Автобус ва локомотив қуввати 5,5 соатга етадиган аккумулятор батареяда ишлайди. Иккисининг ҳам кучи 900 ватт бўлиб, соатига 10 километр тезликка эга.
Изоҳ (0)