Сингапурнинг Чанги аэропортида 30 мартга ўтар кечаси Scoot ва Emirates авиакомпанияларининг йўловчи лайнерлари тўқнашиб кетди, деб ёзади «ТАСС» Сингапурнинг арзон авиаташувчиси вакилларига таяниб.
Келиб тушаётган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Scoot компаниясининг Boeing 787 самолёти бортида 303 йўловчи бўлган, Emirates лайнеридаги йўловчилар сони маълум қилинмаяпти. Тарқалган суратларга қараганда, самолётларнинг қаноти, шунингдек, киль қисми зарар кўрган.
«Айни пайтда ҳукумат компания, шунингдек, Чанги аэропорти вакиллари билан ҳамкорликда ҳодиса сабабларини аниқлаштирмоқда», — дейилади Сингапур авиаташувчиси баёнотида.
Изоҳ (0)