Ливия миллий армияси ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти мамлакат шарқида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Қуролли кучлар бош қўмондонлиги маълумотларига кўра, МиГ-21 Миср билан чегара яқинидаги Тобрук шаҳри ҳудудида техник носозлик туфайли қулаб тушган. Қирувчини ушбу ҳудудда жойлашган авиабаза қўмондони бригада генерали Солиҳ Муҳаммад Жауда бошқарган. У катапульта қилишга улгурмай қолди ва ҳалок бўлди.
Генерал ушбу шаҳарда таянч нуқтаси бўлган, «Ал-Қоида» билан боғлиқ «Дерна мужоҳидлари шура кенгаши» жангарилари жойлашган нуқталарга ҳужумлар бергани маълум.
Таъкидланишича, Ливия миллий армиясининг бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтларда радикал гуруҳларга қарши кураш олиб бораётган кучлари бир нечта учар қурилмаларини йўқотган.
Изоҳ (0)