Камбоджадаги Keo Seima Wildlife Sanctuary табиий қўриқхонаси ҳудудида 11 та фил чуқурга тушиб кетди, деб ёзади National Geographic. Ердаги чуқурлик 70 йиллар охирида — Кампучия-Вьетнам низоси даврида бомба тушиши натижасида пайдо бўлган. Кейинроқ, маҳаллий фермерлар уни кенгайтириб, ўз экинларини суғориш учун сув сақлай бошлаган.
Филлар бу ерга сув ичиш учун келган, аммо оёқлари остидаги лой ер кўчиб тушган ва улар тахминан уч метр чуқурликдаги сув ҳавзаси тубига тушиб кетган. Жазирамада сувнинг катта қисми буғланиб кетган. Филларни одамлар пайқаб қолган вақтда, улар қалин лой қатламига беланган эди.
Маҳаллий аҳоли Wildlife Conservation Society ташкилотининг табиат муҳофазачиларига мурожаат қилди ва улар биргаликда қутқарув операциясига киришди. Кўнгиллиларнинг бир қисми узоқ вақт қамалиб қолиш натижасида заифлашиб қолган жониворларни озиқлантирди, бошқалари чуқур четларига зиналар қурди, бу эса филларнинг ташқарига чиқиб олишига ёрдам берди.
Изоҳ (0)