Қирғизистон пойтахти Бишкек мезбонлик қилаётган MMA WEF 29 Global 7 & AFCA мусобақасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Мансур Тўғизбоев дастлабки ғалабасига эришди. Бу ҳақда «Sports.uz» нашри хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчи ўзининг илк жангини қозоғистонлик Дониёр Куловга қарши ўтказиши керак эди. Бироқ 70 килограмм тош босадиган Кулов рингга чиқишдан бош тортди.
Бунинг оқибатида Мансур Тўғизбоевнинг рақиби нисбатан оғирроқ вазндаги спортчи бўлди. 75 килограмм вазн тоифасида жанг қиладиган қозоғистонлик Арслан Равшанбековга қарши туриш Мансур Тўғизбоев учун омадли бўлди ва у рақибини таслим қилди.
Тўғизбоевнинг кейинги рақиби ким эканига ва жанг қачон ўтишига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)