Америкалик ҳарбий хизматчи 29 март, чоршанба куни Сурия шимолида вафот этди, деб ёзади «ТАСС» бир гуруҳ мамлакатлар томонидан Сурия ва Ироқ ҳудудида олиб борилаётган аксилтеррорчилик операцияси штабига таяниб.
«АҚШлик ҳарбий хизматчи 29 март куни Сурия шимолида табиий сабаблардан вафот этгани тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда. Амалдаги қоидаларга кўра, штаб АҚШ ҳукуматига етказиш учун, америкаликнинг ўлими сабабларини аниқлаштирмоқда.
Айни пайтда Сурияда Америка махсус бўлинмаларининг 500 нафар жангчиси, 250 нафар рейнжерлар (қуруқликдаги қўшинларнинг элита қисмлари) ва яна 200 денгиз пиёдалари бор.
Изоҳ (0)