Ўзбекистоннинг Unison Group компанияси Қозоғистоннинг Agro Max Astana, «Даржан Групп» ва бошқа қатор савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади.
«Халқ сўзи»нинг компания раҳбари Румия Абайдулинага асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон Миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси консерваланган палов рекламасини таъминлаш билан бир қаторда унинг экспортини амалга ошириш учун 250 миллион сўм миқдорида фоизсиз молиявий кўмак кўрсатган.
«Бу маҳсулотларимизни хорижий ҳамкорларимизга тез ва сифатли етказиб беришга ҳамда улар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтиришга замин яратмоқда. Маҳсулотимизга Қозоғистоннинг қатор савдо корхоналари томонидан талаб тобора ортиб бормоқда», — дейди Абайдулина хоним.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)