Россиянинг «Газпром» компанияси 2017 йилда Ўзбекистондан 5 миллиард кубометр табиий газ сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари учрашувига оид материалларга асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, «Газпром» 2016 йили Ўзбекистондан 6,2 миллиард кубометр газ сотиб олган. 2017 йилги харид ҳажми эса 5 миллиард кубометрни ташкил этиши кутилмоқда.
Хабар беришларича, ҳозирда «Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олиш бўйича ўрта муддатли шартнома тузиш масаласида маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)