Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида бир гуруҳ истеъдодли қизларга Ўзбекистон Президентининг совғаси — спорт либослари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Бундай эътибор ва ғамхўрлик бизни янада юқори марраларга руҳлантиради. Келгусида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, жаҳон миқёсида Ўзбекистонимиз шарафини улуғлаш биз, ёш спортчиларнинг асосий мақсадимиздир», — дейди спортчи қизлардан бири Ўғилой Ибодуллаева.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларга Президент совғалари топширилгани ҳақида хабарлар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)