Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» футбол клубининг уй стадионида жиддий ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда 28 март куни «Sports.ru» хабар бермоқда.
Ёнғин 33 минг кишига мўлжалланган Hongkou Stadium майдонида маҳаллий вақт билан 8:30 да бошлангани қайд этилди.
Мавзуга доир: «Шанхай Шенхуа»дан дақиқасига 75 доллар оладиган Карлос Тевес жаҳоннинг энг ката маошли футболчисига айланди
Ўт учирувчилар ёнғинни бартараф этди. Ҳеч ким жабрланмади, аммо «Шанхай Шенхуа» 16 апрель куни «Чанчун Ятай»га қарши учрашувни бошқа стадионда ўткашизи мумкин.
Маҳаллий ҳукумат расмийлари ёнғин келиб чиқиши сабабларини ўрганмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)