28 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев: Хонадонларда 100 бошдан парранда боқишни йўлга қўйиш, иссиқхоналарда лимон, унаби экиб, даромад олишни одамларга сингдириш лозим. Ўзбекистон Президенти Навоий вилоятида ташриф билан бўлиб турибди.
2. Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорлари қайта реконструкция қилинади. Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг 70 фоиздан ортиғи савдони ташкил этишнинг замонавий талабларига жавоб бермайди.
3. Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан курси тез суръатларда ўсаётганлиги сабабларига изоҳ берди. 28 март куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 46 сўм 91 тийинга ўсиб, 3595 сўм 2 тийинга етди.
4. Ravon россиялик харидорларига Google смартфонларини совға қилади. Аввалроқ Ravon компанияси Россия бозоридаги савдо ҳажмини 25 марта ошириш режаларини маълум қилган эди.
5. Ўзбекистон термаси такрорий ўйинда ҳам Қатарни мағлуб этиб, ЖЧ учун курашни давом эттирадиган бўлди. Ғалаба голи Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)