Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида кон-металлургия, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ва истиқболда белгиланган лойиҳалар билан танишиб, ўзининг тавсияларини бермоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 41а-уйда жойлашган Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонасига ташриф буюрди.
«Замонавий жиҳозлар, ускуналар ва интернет билан таъминланган Халқ қабулхонаси аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда самарали тизим бўлади», — дейилади ЎзА ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)