• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорлари қайта реконструкция қилинади

    Давоми: Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг 70 фоиздан ортиғи савдони ташкил этишнинг замонавий талабларига жавоб бермайди

    Ўзбекистонда деҳқон бозорларининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва замонавий савдо-бозор инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Президент томонидан «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Деҳқон бозорларини реконструкция қилишни давом эттириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

    • бозорлар сонини ва улар эгаллаб турган майдонларни мақбуллаштириш;
    • бозорлар ҳудудида мижозларга сифатли сервис хизмати кўрсатишни ташкил этган ҳолда озиқ-овқат ва истеъмол товарлари билан савдо қилишга мўлжалланган замонавий савдо мажмуалари қуриш;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган бозорларни реконструкция қилиш, сендвич-панеллардан кенг фойдаланилган ҳолда енгил конструкцияли йиғиб-териладиган савдо павилёнлари барпо этишни ва зарур муҳандислик коммуникациялари билан таъминлашни назарда тутувчи қулай шарт-шароитлар яратиш.
    Қарор билан деҳқон бозорларини реконструкция қилиш дастури тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилган:
    • биринчи – деҳқон бозорлари ҳудудида замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 3 қаватли гипермаркетлар (9), 2 қаватли супермаркетлар (28), 1 қаватли супермаркетлар (126) ва минимаркетлар (79), шунингдек, уларга туташ ҳудудларда автомобилларга мўлжалланган автотураргоҳлар барпо этиш;
    • иккинчи – сендвич-панеллардан кенг фойдаланган ҳолда енгил конструкцияли йиғиб-териладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишга ихтисослашган савдо павилёнлари қуриш;
    • учинчи – 59 та самарасиз ва зарар кўриб ишлаётган деҳқон бозорларини оптималлаштириш, кейинчалик уларнинг ҳудудида замонавий савдо ва озиқ-овқат объектлари қуриш.
    Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қуйидагилар лойиҳаларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
    • республиканинг қишлоқ туманларидаги деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этиладиган савдо мажмуалари қурилиши, улар ҳудудини ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил қилишга — Миллий банк маблағлари;
    • йирик шаҳарлардаги деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этиладиган савдо мажмуалари қурилиши, улар ҳудудини ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил қилишга — биринчи навбатда тадбиркорлар маблағлари ҳисобига, шу жумладан, тижорат банкларининг камида 5 йил муддатга бериладиган, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан оширилмайдиган ставка бўйича кредит маблағлари;
    • республиканинг шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган деҳқон бозорлари ҳудудида қуриладиган савдо мажмуаларининг ёнида ташкил этиладиган сендвич-панеллардан кенг фойдаланиладиган енгил конструкцияли савдо павилёнларини ташкил этишда — Миллий банк маблағлари.
    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Дастурни амалга оширишга жами 746 миллиард сўм, шундан 631,5 миллиард сўм Миллий банк маблағлари ва 81,5 миллиард сўм тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг имтиёзли кредит ресурслари жалб этилади.

    Республиканинг қишлоқ туманларида фаолият кўрсатиб турган деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этиладиган 3 та 3 қаватли гипермаркет, 21 та 2 қаватли ва 116 та 1 қаватли супермаркет ҳамда 63 та минимаркет қурилиши Миллий банк томонидан амалга оширилиб, кейинчалик маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда, жойлардаги молиявий барқарор тадбиркорларга хусусий мулк сифатида сотилиши кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, республика шаҳарларида қуриладиган 6 та замонавий гипермаркет, 17 та супермаркет ҳамда 16 та минимаркет қурилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тавсия этилган молиявий барқарор бўлган маҳаллий тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

    Деҳқон бозорлари ҳудудида қуриладиган 531 та замонавий ва ихчам енгил темир конструкциялардан фойдаланган ҳолда йиғиб-териладиган савдо расталарининг қурилишини молиялаштириш, шунингдек, Миллий банк маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республика ҳудудларида 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари мавжуд бўлган барча деҳқон бозорларида давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан йиғимнинг тўлиқлигини ҳар куни текширган ҳолда фақат банк тизими орқали бир марталик йиғимлар ундирилишининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиниши мажбурий тартибда жорий этилади.

    Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб деҳқон бозорларига тегишли ҳудудда жойлашган автотўхташ жойлари мазкур бозорлар ихтиёрига ўтказилади. Автотўхташ жойларидан тушадиган пул тушумлари ҳисобидан бозорлар ва савдо комплексларнинг даромадлари ошади, бу эса бир вақтнинг ўзида бозорлар даромадларидан давлат бюдjetига ажратмалар ортишини таъминлайди.

    Дастурнинг амалга оширилиши деҳқон бозорларининг сони ва ҳудуди мақбуллаштирилишини, уларнинг майдонларидан ва инфратузилма объектларидан самарали фойдаланилишини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини, харидорлар учун қулай савдо муҳити яратилишини, савдони ҳисоб-китоб терминаллари орқали ташкил этиш ҳисобига нақд пул маблағлари айланмаси қисқаришини, шунингдек, республикада 2020 йилда деҳқон бозорлари тўлиқ реконструкция қилинишини таъминлайди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    28.03.2017, 20:02   Изоҳ (0)   14271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти НКМКнинг 5-гидрометаллургия заводи қурилишига тамал тошини қўйди

    28.03.2017, 19:50

    Шавкат Мирзиёев Президентнинг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди

    28.03.2017, 19:23

    Шавкат Мирзиёев Маликобод маҳалласида сумалак тайёрлаётган онахонлар билан самимий суҳбат қурди

    28.03.2017, 19:18

    Ўзбекистон Президенти Навоий вилоятида амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишди

    28.03.2017, 19:08

    Шавкат Мирзиёев Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчиликни ривожлантириш ишлари билан танишди

    28.03.2017, 19:05

    Шавкат Мирзиёев: Хонадонларда 100 бошдан парранда боқишни йўлга қўйиш, иссиқхоналарда лимон, унаби экиб, даромад олишни одамларга сингдириш лозим

    28.03.2017, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.