Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими 2016 йилда пойтахтда яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг 186 тасига турли тўй маросимларни ўтказишга ёрдам берди. Бу ҳақда 28 мартда Тошкент шаҳар ҳокимиятида Ўзбекистон Президентининг 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоғрисида»ги фармони ижроси юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Жамоат фонди берган маълумотларга кўра, 2016 йилда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 120 нафар ўғил боланинг суннат тўйи ўтказилди. Улар учун омонат банкларида ҳисоб очилиб, ҳар бирига бир миллион сўмдан, жами 120 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)