Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи доирасида Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи ёнидаги музей биноси, «Ҳунармандчилик маркази» мажмуаси, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона лойиҳалари билан ҳам танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти ушбу лойиҳаларни сифатли ва вақтида амалга ошириш, Чашма зиёратгоҳи майдонини янада кенгайтириш ва ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Президенти Карманада давлат хизматчилари ва профилактика инспекторлари учун қурилаётган уй-жойлар билан танишди
Изоҳ (0)