Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 28 март куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Москва шаҳрида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ва икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаган эди.
Битим доирасида томонлар бир-бирига ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар ва бошқаларни етказиб бериши мумкин. Бундан ташқари, томонлар қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ҳам бажаради.
Хабар беришларича, Ўзбекистон ва Россия ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва йўқ қилиш бўйича қўшма корхона ва ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)